Қуруқликка чиқиб қолган акула яна океанга қайтарилди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес яқинида қуруқликка чиқиб қолган акулани бир киши яна океанга қайтаргани акс етган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу воқеа шу ой бошида Сунсет Беач ҳудудида содир бўлгани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, сувга қайтарилган акула Санта Моника қўлтиғи томон сузиб кетган ва шундан кейин уни бошқа кўришмаган.
АҚШнинг Калифорния штати, Лос-Анжелес яқинидаги Sunset Beach ҳудудида қуруқликка чиқиб қолган акулани бир киши яна океанга қайтараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа шу ой бошида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, акула сувга қайтарилганидан сўнг Санта Моника қўлтиғи томон сузиб кетган ва шундан кейин уни бошқа кўришмаган.
Санта Моника қўлтиғи ва Жанубий Калифорния соҳилларида акулалар учраши одатий ҳол ҳисобланади. Сўнгги кунларда бу ҳудудда акулалар билан боғлиқ бир нечта кузатувлар ҳам қайд этилган.
Мутахассислар Калифорния соҳилларида акулалар одамлар билан тўқнашуви нисбатан кам учрашини таъкидлайди. Шу билан бирга, сувда акула кўринган жойларда эҳтиёткорликни ошириш ва хавфсизлик тавсияларига амал қилиш тавсия этилади.






























Изоҳлар 0
…