Талабалар ётоқхона учун бугундан ариза топшириши мумкин

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар талабалар турар жойига жойлашиш учун 1 августдан бошлаб ариза топшириши мумкин. Мазкур жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган регламент асосида амалга оширилади ҳамда аризалар мй.gov.uz портали орқали електрон шаклда қабул қилинади.
1 августдан бошлаб олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза топшириши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Амалдаги тартибга кўра, талабалар ётоқхонага жойлашиш бўйича аризаларни my.gov.uz портали орқали электрон шаклда юбориши мумкин. Мазкур жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган регламент асосида амалга оширилади.
Дастлаб талабалар турар жойларига жойлаштиришда тегишли имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар ҳисобга олинади. Шундан кейин мавжуд бўш ўринлар қолган талабалар ўртасида курслар кесимида тақсимланади.
Унга кўра:
1-босқич талабалари учун — 55–65 фоиз;
2-босқич талабалари учун — 15–20 фоиз;
3-босқич ва ундан юқори курслар учун — 20–25 фоизгача бўлган ўринлар ажратилади.
Аризаларни қабул қилиш 1 августдан ўқув йили якунига қадар давом этади.
Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар ҳам якуний натижалар эълон қилинганидан сўнг ётоқхонага жойлашиш учун ариза юбориши мумкин.






























Изоҳлар 0
…