Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 3 кунга чекланади

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 3 кунга чекланади

Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи босқичи доирасидаги асфальт ётқизиш ишлари сабаб айрим йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, 31 июль соат 23:00 дан 3 август соат 22:00 гача қуйидаги йўл қисмлари барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади:

  • Оққўрғон кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчаси кесишмасидан Осиё кўчаси кесишмасигача;

  • Паркент кўчаси — Мустақиллик шоҳ кўчаси кесишмасидан Паркент-2 кўчаси кесишмасигача.

Мазкур чекловлар йўлга асфальт ётқизиш ишларини хавфсиз ва сифатли якунлаш, йўл инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.

Масъуллар ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликларни инобатга олиб, сафар йўналишларини олдиндан режалаштиришни сўраган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар