Интернетда янги тренд: болаларнинг хира селфилари оммалашмоқда

Ижтимоий тармоқларда мукаммал кадрлар ўрнига болаларнинг тасодифий, хира ва бироз кулгили селфиларини улашиш тенденсияси оммалашмоқда. Ушбу тренднинг тарқалишига Саудия Арабистони даги "саҳаба_абая" бренд саҳифасида боланинг хиралашган селфиси тасодифан жойлаштирилгани сабаб бўлган. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда мукаммал кўринишга интилишдан чарчаш фонида табиий суратлар ва филтрсиз контентга қизиқиш ортиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда сўнгги пайтларда мукаммал кадрлар ўрнига тасодифан олинган, хира ва бироз кулгили суратларни улашиш тенденцияси кучаймоқда. Айниқса, болаларнинг табиий ва режасиз туширилган селфилари фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Тренднинг тарқалишига Саудия Арабистонидаги "sahaba_abaya" бренд саҳифасида юз берган ноодатий ҳолат сабаб бўлгани айтилмоқда. Бренд саҳифасига боланинг хиралашган селфиси тасодифан жойлаштирилган. Кутилмаганда сурат ўчириб ташланмай, фойдаланувчилар эътиборини тортган ва унинг тарқалиши ортидан бошқа саҳифалар ҳам шу услубдаги контентга мурожаат қила бошлаган.

Бугун эса ижтимоий тармоқларда айнан табиийлик ва мукаммал бўлмаган кадрлар алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Айрим брендлар реклама постларида профессионал суратга олиш ўрнига оддий, тасодифий ва самимий лавҳалардан фойдаланмоқда. Бу ёндашув аудиторияга контентни янада реал ва яқин кўрсатиши билан изоҳланмоқда.
Мутахассислар ҳам ижтимоий тармоқларда “мукаммал” кўринишга интилишдан чарчаш фонида табиий суратлар ва фильтрсиз контентга қизиқиш ортаётганини қайд этади.
Шу сабабли аввал сифатсиз ёки тасодифан туширилган деб баҳоланган суратлар энди аксинча, самимийлик ва табиийлик рамзига айланмоқда. Болалар иштирокидаги бундай контент эса интернет фойдаланувчиларида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.































Изоҳлар 0
…