Йўлбарсга ёлғиз қарши чиққан келин қайнонасининг ҳаётини сақлаб қолди

1 дақиқа ўқиш191
Йўлбарсга ёлғиз қарши чиққан келин қайнонасининг ҳаётини сақлаб қолди

Ҳиндистоннинг Уттаракҳанд штатида содир бўлган воқеа кўпчиликни ҳайратга солди. Оддий ўроқ билан йўлбарсга қарши чиққан келин 67 ёшли қайнонасини йиртқич ҳужумидан қутқариб қолди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 26 июль куни Рамнагар ўрмон хўжалиги ҳудудидаги Кунҳет қишлоғида юз берган. 50 ёшли Моҳани Деви қайнонаси Басанти Деви билан ўрмонга хашак йиғиш учун борган вақтда қалин буталар орасидан чиққан йўлбарс кекса аёлга ташланган.

Вазиятни кўрган келин бир лаҳза ҳам иккиланмасдан йиртқич томон югурган ва қўлидаги ўроқ билан унга бир неча марта зарба берган. Кутилмаган қаршиликдан чўчиган йўлбарс аёлни қўйиб юбориб, ўрмон ичкарисига қочиб кетган.

Жароҳатланган Басанти Деви дастлаб Рамнагардаги шифохонага етказилган. Кейинроқ унинг аҳволини янада синчиклаб назорат қилиш мақсадида Кашипурдаги хусусий клиникага ўтказишган. Шифокорлар ҳозирча беморнинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.

Жабрланувчининг ўғли Пуран Чандранинг айтишича, бу қишлоқда қайд этилган илк йўлбарс ҳужуми ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, аҳоли хавотирда, чунки йиртқич ҳодисадан кейинги куни ҳам қишлоқ атрофида яна кўринган.

Шу муносабат билан маҳаллий аҳоли ўрмон хўжалиги идорасидан йўлбарсни тутиш учун махсус қопқон ўрнатишни ҳамда жабрланган оилага моддий ёрдам ажратишни талаб қилмоқда. Қишлоқ оқсоқоллари эса хавф сақланиб қолаётганини таъкидлаб, тезкор чоралар кўришга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?