Полша президенти криптовалюта қонунига учинчи бор вето қўйди

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш41
Полша президенти криптовалюта қонунига учинчи бор вето қўйди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Полша президенти Карол Наврокки Европа Иттифоқининг MiCA регламентини жорий этишга қаратилган криптовалюта қонун лойиҳасига кетма-кет учинчи марта вето қўйди.
  • Давлат раҳбари ҳукумат унинг идораси таклиф қилган 16 та асосий тузатишдан фақат биттасини ҳисобга олганини ва янги матн аввалги рад этилганлардан деярли фарқ қилмаслигини таъкидлади.

Полша президенти Карол Наврокки Европа Иттифоқининг MiCA (Маркетс ин Crypto Ассетс) регламентини мамлакатда жорий этишга қаратилган криптовалюталарни тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига учинчи марта вето қўйди. Наврокки крипто бозорини тартибга солишни қўллаб-қувватлашини, бироқ ҳукумат унинг идораси томонидан таклиф этилган 16 та асосий тузатишдан фақат биттасини инобатга олганини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, янги матн аввалги рад этилган лойиҳалардан деярли фарқ қилмайди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ушбу вето Полшанинг Европа Иттифоқи миқёсидаги тартибга солиш тизимига мослашишини кечиктирмоқда. MiCA ўтиш даври 1-июль куни якунланади ва шундан сўнг барча крипто-актив хизмат кўрсатувчи провайдерлар махсус лицензияга эга бўлишлари ёки Европа Иттифоқи мижозларига хизмат кўрсатишни тўхтатишлари шарт бўлади. Ҳозирда Полша MiCA қоидаларини миллий қонунчиликка киритмаган ягона ЕИ аъзоси бўлиб қолмоқда.

Полша Бош вазири Доналд Туск президентнинг қарорини кескин танқид қилди. У Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: “Бунга ишониш қийин, лекин президент криптовалюта қонунига яна вето қўйди. У бу масалага ҳамма ўйлаганидан ҳам кўпроқ аралашиб қолганга ўхшайди”, деб ёзди. Ушбу сиёсий зиддиятлар фонида мамлакатнинг крипто секторида текширувлар кучаймоқда.

Хусусан, прокуратура Полшанинг энг йирик биржаларидан бири бўлган Зонда платформасини фирибгарлик ва пул ювишда гумон қилиб тергов қилмоқда. Тахминларга кўра, 2000 га яқин мижоз Россия уюшган жиноятчилигига алоқадор бўлиши мумкин. Шунингдек, биржа асосчиси Сйлвестер Сусзек 2022-йилдан бери бедарак йўқолган бўлиб, унинг ўзи билан бирга 4500 Bitcoin (BTC) сақланган ҳамён калитларини олиб кетгани айтилмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Бир киши кам бўлиб ўйнаган «Борнмут» сафарда «Сельта» устидан иродали ғалаба қозонди
  2. Спорт
    Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда «Яблонец»га мағлуб бўлди
  3. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  4. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  5. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  6. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  7. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  8. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  9. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  10. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади