Ханси Флик Маркус Ресфорднинг кетишидан афсусда эканини билдирди

Барселона бош мураббийи Ханси Флик клуб Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Ресфордни доимий равишда сақлаб қолишдан бош тортгани ва бу футболчи келгусида жамоага етишмаслигини очиқ тан олди. Каталонияликлар 28 ёшли вингер учун мўлжалланган 26 миллион фунт стерлинглик сотиб олиш бандини фаоллаштирмасликка қарор қилишди ва бунинг ўрнига Блауграна Ентони Гордонни тахминан 70 миллион фунт евазига ўз сафига қўшиб олди.
Камп Ноу стадионида ижара асосида ўйнаган Маркус Ресфорднинг тақдири ҳал бўлди. Барселона бош мураббийи Ханси Флик клуб Англия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафида доимий равишда сақлаб қолишдан бош тортгани ва бу футболчи келгусида жамоага етишмаслигини очиқ тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Манчестер Эвенинг Невс хабар беришича, каталонияликлар 28 ёшли вингер учун мўлжалланган 26 миллион фунт стерлинглик сотиб олиш бандини фаоллаштирмасликка қарор қилишган. Бунинг ўрнига Блауграна ўз ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Нюкасл футболчиси Энтони Гордонни тахминан 70 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди.
Фликнинг футболчи ҳақидаги илиқ сўзлари
Ханси Флик ушбу қарорни жума оқшомида Бирмингем Сити жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан кейинги матбуот анжуманида изоҳлади. Немис мутахассиси инглизистонлик футболчининг маҳоратини ва инсоний фазилатларини юқори баҳолашини яшириб ўмирмади.“Маркус билан ишлашни жуда қадрлайман,” деди Флик. “Ба’зида ижарадаги футболчилар билан нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Биздаги молиявий ва таркибий вазият бунинг учун осон эмаслигини тушунаман. Аммо у фантастик ўйинчи ва ажойиб инсон. Ўйлайманки, жамоа уни соғинади, мен ҳам уни соғинаман, лекин бу ҳаёт ва биз буни қабул қилишимиз керак.”
Мавсум сарҳисоби ва хайрлашув
Ўтган мавсумда Маркус Ресфорд Барселона сафида барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол муаллифи бўлди ва яна 11 та голли узатмани амалга оширди. У каталонияликлар ҳужум чизиғининг муҳим фигураларидан бирига айланган эди.Клуб билан ҳамкорлик давом этмаслиги аниқ бўлгач, ҳужумчи пайшанба куни Instagram саҳифаси орқали жамоа ва унинг мухлисларига расман миннатдорчилик билдирди.
“Бу ердаги вақтимни ижобий ва эсда қоларли тажрибага айлантирган клубдаги барчага миннатдорчилик билдираман,” деб ёзди Ресфорд. “Ҳар бир лаҳзадан завқ олдим ва ўзим билан кўплаб махсус хотираларни олиб кетаман. Клубга ва барча мухлисларга олдинда турган мавсумда омад тилайман. Виска эл Барка!”






























Изоҳлар 0
…