Ўзбекистонда тилла ва қимматбаҳо тошлар назорати кучайтирилади

Ўзбекистонда заргарлик буюмлари айланмасини назорат қилиш бўйича янги тартиб жорий этилиши мумкин. Ҳукумат қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш лойиҳасини муҳокамага чиқарди.
Таклиф этилаётган тартиб Асл белгиси тизими орқали амалга оширилади. У заргарлик буюмларининг ишлаб чиқарувчидан савдо нуқтасигача бўлган ҳаракатини электрон тарзда кузатишга хизмат қилади.
Биринчи босқичда 2027 йил 30 декабргача пилот лойиҳа ўтказилади. Унда Голд Моон Ташкент, Софизар, Меррит Жевеллерй ва Термез Голд Продуктион компаниялари қатнашади.
2029 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар заргарлик буюмларини мажбурий маркировка қилиши керак бўлади. 2029 йил 1 апрелдан эса бу талаб чакана савдо учун ҳам амал қилади.
Ҳар бир буюмга ёки унинг биркасига Дата Матрих штрихкоди жойлаштирилади. Код орқали маҳсулот ҳақидаги маълумотлар, унинг ҳаракати ва сотув жараёни тизимда акс этади.
Маркировка тизими оператори КРПТ ТУРОН бўлади. Эксперимент даврида кодлар бизнес субъектларига бепул тақдим этилади.
Янги тартиб харидорларга ҳам қулайлик беради. Улар мобил илова орқали тақинчоқнинг ҳақиқийлигини текшириши мумкин. Контрафакт маҳсулот аниқланган ҳолатда давлат органларига мурожаат қилиш имкони яратилади.



























Изоҳлар 0
…