Ўртачирчиқда кредит қарздорлиги сабабли, гаровдаги уй аукционга чиқарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Т.К.дан ундирувчи “Даврбанк” ХАТБ фойдасига 216.272,6 минг сўм кредит қарздорлик ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган Т.К.га тегишли Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “Юқориовул” маҳалласи Янги Тўлқин кўчасида жойлашган ер участкасининг майдони 600 кв.метр, қурилиш ости майдони 140 кв.метр, яшаш майдони 48.37 кв.метр бўлган турар жой бинога қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, кредит қарздорликни ундириш мақсадида ижро варақасида кўрсатилган фуқаро Т.К.га тегишли бўлган гаров мулки хатланиб, қарздорликни тўламаган тақдирда ундирув ушбу гаров мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан кредит қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторининг қарорига асосан ушбу гаров мулки гаров шартномасида кўрсатилган 200.000,0 минг сўмга баҳоланган холда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган.































Изоҳлар 0
…