Жиззахда гаровдаги BMW автомашинаси хатланди

Жиззахда гаровдаги BMW автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида “Алфа микромолия” корхонаси фойдасига қарздордан 130 миллион сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “BMW” русумли автомашина давлат ижрочиси томонидан хатловга олинди.

Қарздорга суд ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш ва қарздорликни белгиланган муддатда қоплаш юзасидан бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамасдан, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган. Шу сабабли қонунчилик талабларига мувофиқ гаров мулки хатланиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Мажбурий ижро бюроси фуқаролар ва юридик шахсларни суд ҳужжатлари ҳамда бошқа ижро ҳужжатлари талабларини ўз вақтида бажаришга чақиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар