Марказий банк раҳбариятининг деярли бутунлай янгиланиши ва тез орада валютанинг эркинлаштирилиши борасидаги умидлар конвертация қандай сценарий асосида “очилиши” ва бизни бошида долларнинг қандай курси кутиб тургани ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бу саволларга мустақил молиявий эксперт Александр Давлетов Uz24.uz сайтида жавоб беришга ҳаракат қилган.
Ҳозирда президентда жуда юқори ишонч рейтинги бор, жамият исталган ўзгаришларни қабул қилади, сабаби ислоҳотларни истайди. Плюс Марказий банк янги раҳбариятида ҳаракатларнинг тўлиқ эркинлиги бор, яъни у ҳеч қандай шартлилик, келишувлар ва аввалги раҳбарият мажбуриятлари билан чекланмаган. Эркин конвертацияга ўтишнинг қандай аниқ сценарийси танланади, айтиш мушкул – бу ҳукумат томонидан қўйилган вазифалар ва ўтиш даври вақтида ҳаракатлардаги устувор жиҳатларга боғлиқ.
Мен эркин сузиб юрувчи курс тарафдори сифатида, бошланишида “шок терапияси” фикридаман. Устувор вазифаларга эса олтин-валюта захиралари ва ижобий савдо балансини сақлаб қолиш айланиши керак, яъни курсни ушлаб туришга бир цент ҳам сарфлаш керак эмас. Эркин тушиш жараёнига, сўм энг туби ёки қарама-қарши нуқтага етмагунича аралашиш керак эмас, у реал ижобий савдо балансини таъминлаб беради. Албатта, бундай сценарийда макроиқтисодий кўрсаткичлар жабр кўради: ЯИМ ўсиши секинлашади ёки ҳаттоки тўхтайди, инфляция ва ишсизлик даражаси икки сонли рақамга етади. Бироқ иқтисодиётни соғломлаштириш ва ортиқча нарсалардан тозалаш учун у бундан ўтиши керак.
Бошланишида доллар курси қандай бўлади? Ҳозирда аслида курснинг 5 туридан, улар қандай ва қаерда ташкил этилишига қараб фойдаланилмоқда – МБ расмий курси, валюта биржа курси, тижорат банклари тижорат курси, нақд доллар курси ва комиссиялар шартномалари бўйича, деб аталувчи курс (биржа курси). Сўмнинг эркин сузиб юриши ҳолатида максимал кўрсаткичлардан, уларга чайқовчилик ва эҳтимолий интервенция омилини олиб ташлаш учун яна 10-15 фоиз қўшиб берган ҳолда келиб чиқиш керак. Шу тариқа, эркин бошланғич курс бир доллар учун 10 500 сўмдан, бозор иштирокчилари учун ҳеч қандай чекловларсиз “очилиши” керак. Бундай сценарийда валюта бозори хотиржам ҳолатга келади, сармоядорларнинг унга ишончи пайдо бўлади, кейинги ўзгаришлар учун янги пойдевор ташкил этилади.
2017 йилнинг охирига келиб сўм курси аста-секинлик билан мустаҳкамланади, эҳтимол, у бир доллар учун 7,500-8 000 сўм даражасида бўлади. Шу билан бирга, ёддан чиқариш керак эмаски, валюта бозоридаги энг асосий ва масъулиятли ўйинчи, албатта, давлатдир. Биз, экспертлар, сценарийларни тахмин қилган ҳолда, обрўни йўқотиш таҳдидидан бошқа йўқотишларга учрамаймиз. Бу ерда эса катта хатар бор, шунинг учун ишончим комилки, ҳукумат ва Марказий банк энг оптимал ва ҳам жамият, ҳам бизнесни қаноатлантирувчи яхши ўйланган услубни танлайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?