
Жорий ҳафтада долларнинг Марказий банк томонидан белгиланган расмий курси 27 сўм 99 тийинга ошиб, 4098 сўму 37 тийин этиб белгиланди. Ўтган ҳафтадаги курс 27,91 сўмга ошган эди.
Сўнгги 6 ҳафтадаги расмий курс ошиши динамикасига эътибор қаратинг:
27 июнь: +27.99 = 3958.56
04 июль: +27.95 = 3986.55
11 июль: +27.95 = 4014.50
18 июль: +27.97 = 4042.47
25 июль: +27.91 = 4070.38
31 июль: +27.99 = 4098.37
Кўриб турибсизки, долларнинг МБ томонидан белгилаган, бироқ ўзи харид қилиш ё сотиш мажбуриятини олмаган расмий курси ҳафтасига деярли 28 сўмдан ошиб бормоқда.
АҚШ долларининг «қора бозор»даги айрибошлаш курси эса шу ҳафталар ичида 8350-8400 сўм атрофида бўлиб турибди.
Расмий курс ниманинг эвазига ҳафтасига ўртача 27,95 тийиндан ошиб бораётгани номаълум. Саноқни бошлаган кунимиз — 27 июнь санасидаги 27,99 сўмлик ўсиш ўша куни белгиланган 3958,56 сўмнинг 0,00707 фоизини ташкил этади.
Агар курс ҳафтасига 0,00707 фоиздан — ўзгармасдан ошиб борганида (йилига бу 37,78 фоиз ошишни ташкил этади) ҳафтасига ўсиш динамикаси соф арифметик прогрессияда қуйидагича кўринишга эга бўлар эди.
27 июнь: 3958.56
04 июль: +27.99 = 3986.55
11 июль: +28.39 = 4014.74
18 июль: +28.58 = 4042.89
25 июль: +28.78 = 4071.05
31 июль: +28.98 = 4099.16
Агар шу вазият ўзгармаса, ўсиш ҳафтасига бир марта — 0,00707 фоиздан давом этса, фақат 2019 йилнинг 6 январига бориб расмий курс 10 минг сўмлик довондан ўтар экан. Ўша куни ҳафталик ўсиш 70 сўм 41 тийинни ташкил этади.

Ярим йил олдинроқ — 2019 йилнинг 8 июлида эса ҳозирги «қора бозор» курси — 8350 сўмлик маррага етиб олинади.

Ҳафталик курс фоиз ҳисобида эмас, ҳозиргидек ўртача 27 сўму 95 тийиндан ошиб борганда-чи? Албатта, бу ҳолда 8350 сўмлик ва 10 минг сўмлик довонга етиш учун муддат узаяди.


Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар