АҚШнинг «The Heritage Foundation» тадқиқот маркази эркин иқтисодиётга эга давлатлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 51,5 балл билан 152-ўриндан жой олди. Бу ҳақида «Спутник» хабар берди.
Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 166-ўринда (46 балл) жойлашганди.
Собиқ иттифоқ давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларда жойлашди: Эстония (7), Грузия (16), Литва (19), Латвия (28), Қозоғистон (41), Арманистон 44), Озарбайжон (67), Қирғизистон (78), Молдова (105), Тожикистон (106), Россия (107), Украина (150), Туркманистон (169).
Рейтингнинг биринчи поғонасидан қаторасига 24-марта Гонконг жой олди.
Иқтисодий эркинлик индекси 1995 йилдан буён «Wall Street Journal» ва «Heritage Foundation» тадқиқот маркази томонидан эълон қилиб келинади. «Heritage Foundation» экспертлари иқтисодий эркинликни «ҳукуматнинг товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ҳамда истеъмол қилиш ишларига аралашмаслиги ёки тўсқинлик қилмаслиги, фуқаролар муҳофазаси ва эркинлигини таъминлаш бундан мустасно» дея таърифлашади.
Иқтисодий эркинлик индекси кўрсаткичлари бизнес, солиқ, савдо, пул, инвестиция, молия, меҳнат муносабатлари эркинлиги, мулк ҳуқуқининг ҳимояланганлиги ва ҳукумат аралашувидан ҳамда коррупциядан холи бўлиш мезонларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ушбу индекс бўйича мамлакатлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: эркин — 80−100 балл, асосан эркин — 70−79,9 балл, ўртача эркин — 60−69,9 балл, асосан эркин бўлмаган —50−59,9 балл ва босим остидаги иқтисодиёт — 0−49,9 балл. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда