23:50 / 06.06.2018
4 583

Тадбиркорларни энг кўп қайси муаммолар қийнамоқда?

Тадбиркорларни энг кўп қайси муаммолар қийнамоқда?
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг май ойи учинчи декадаси ва июнь ойи биринчи декадаси давомида вилоятларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этилди. Тадбирларда 500 ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувларда тадбиркорларга ҳозирги кунда мамлакатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар юзасидан ахборотлар берилиб, улар томонидан кўтарилган масалалар ва муаммолар атрофлича ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг аксарияти қуйидаги соҳаларда вужудга келмоқда:

— 41,6 % бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши;

— 32,2 % банк-молия, кредит, гаров таъминоти;

— 10,6 % хом ашё ресурсларини сотиб олиш, биржа савдолар иштирок этиш;

— 4,3 % коммуникация тизимига уланиш, архитектура ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

— 2,7 % қонунбузарлик, мансаб вазифасини суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, таъмагирлик ва коррупция;

— 1,6 % рухсатнома ва лицензиялар, ноқонуний аралашув;

— 7,1 % бошқа муаммолар.

Кўтарилган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, корхона очиш тартиби, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларга сифатли маҳсулотларни олиб чиқиш, экспорт операцияларини амалга ошириш, хориж ҳамкорларни излаб топиш борасида мутахассислар томонидан маълумотлар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркорларни энг кўп қайси муаммолар қийнамоқда?