
Марказий банк душанбадан долларнинг расмий курсини 21 сўмга ошириши кутилмоқда, натижада расмий курс 8271 сўмни ташкил қилади. Бу валюта бўйича ҳафталик савдолар орқали тасдиқланади.
Ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида валюта биржасида доллар курси 13 сўмга ошган. Ҳафта давомида валюта савдосининг умумий ҳажми 430 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 57 млн АҚШ долларига кўп.
Август ойининг бошида расмий курс 1 АҚШ доллар учун 7783 сўмни ташкил этганди. Ушбу муддатдан то ҳозиргача АҚШ доллари курси 488 сўмга ошди.
Расмий доллар курси ҳар ҳафта душанба куни Марказий банк томонидан ўтган ҳафтадаги валюта биржаси курслари бўйича белгиланади.
Биржа курслари эса кундалик биржа савдолари натижасида аниқланади.
Доллар айирбошлаш курси тижорат банклари томонидан талаб ва таклифлар асосида белгиланади. Аммо Марказий банк тижорат банклари учун валюта курсларининг юқори ва қуйи чегараларини белгилайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар