
Ўзбекистонда истеъмол нархлари ноябрь ойида ўртача 2,3 фоизга ошди. Жорий йилнинг 11 ойидаги умумий нарх ошиши эса 12 фоизни ташкил этди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитасига таяниб Турон24 АА.
Ноябр ойида нархларнинг кўтарилишига 16 ноябрдан электр энергияси ва газ тўловларининг ошиши таъсир кўрсатди. Коммунал тўловларнинг ошиши ҳисобига умумий ҳизматлар нархи бир ойда 3,3 фоизга ошган. Озиқ овқат маҳсулотлари эса ноябрда 2,7 фоизга ошди; ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг ошиши 1,2 фоизни ташкил этди.
Умуман олиб айтганда, кузги мавсумда инфляция даражаси ошиши кузатилди. Сентябрь ойида нархлар 1,8 фоизга ошган бўлса, октябрь ойида бу кўрсаткич 1,3 фоизни кўрсатди. Бироқ ёз ойларида нарҳларнинг муайян даражада пасайиши кузатилган эди.
Марказий банкнинг прогнозича, 2018 йил охиригача инфляция даражаси 16-17 фоизга етади. Халқаро валюта жамғармаси эса йиллик 18 фоиз инфляцияни прогноз қилган эди.
МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратовнинг таъкидлашича, инфляцияни пасайтириш фақат Марказий банк қўлида эмас, бюджет сиёсатида ҳам ортиқча ва самарасиз харажатларни камайтириш зарур. Жорий йилда имтиёзли кредитларнинг хаддан ташқари кўп ажратилиши ҳам юқори инфляциянинг асосий сабабларидан бири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар