12:30 / 02.12.2018
3 666

Ўзбекистонда доллар курси душанба куни 8315 сўмгача ошади

Ўзбекистонда доллар курси душанба куни 8315 сўмгача ошади
3 декабрь куни Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 16 сўмга ошади ва қарийб 8315 сўмни ташкил қилади. Валюта биржасидаги ҳафталик савдо натижалари шундан далолат беради.

Долларнинг расмий курси 16 ҳафтадан буён ошиб келмоқда. Августнинг ўрталарида доллар курси 7783 сўм эди. Шундан сўнг 4 ойда расмий курс 530 сўмдан кўпроқ ошди.

Биржа курси ҳам бу ҳафта 12 сўм ошди. Савдоларнинг сўнгги куни 1 доллар 8317 сўм миқдоридаги курс билан якунланди. Умуман олганда, ҳафта давомида 500 млн АҚШ доллари миқдорида савдо қилинди. Бу ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 67 млн АҚШ доллари кўпроқ.

Маълумотларга қараганда, октябрь ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 87,8 млн АҚШ долларига кўпайиб, 26,5 млрд АҚШ долларига етди. Аммо хорижий валютадаги захиралар йил бошидан буён 14,04 млрд АҚШ долларидан 11,08 млрд АҚШ долларига камайди. Биргина октябрь ойининг ўзида хорижий валютадаги захиралар 608,3 млн АҚШ долларига камайган.

Шу билан бирга 9 ой ичида Ўзбекистоннинг олтин экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар камайди. 2017 йилнинг 9 ойида олтин экспорти 3,36 млрд АҚШ долларини ташкил этган бўлса, бу йилги кўрсаткич 1,59 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси душанба куни 8315 сўмгача ошади