15:28 / 17.12.2018
3 598

Ўзбекистон 2018 йилда импортни кескин кўпайтирди

Ўзбекистон 2018 йилда импортни кескин кўпайтирди
2018 йил январь-ноябрь ойларида импорт ҳажми 17 340,7 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 36,8%) етди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Импорт таркибида энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар (41,9%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (13,2%) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари (8,2%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида энг юқори ўсиш суръатлари февраль, июль, август, октябрь ойларида кузатилган. Шунингдек, товар ва хизматлар импорти ўсиш суръатларининг таҳлилига асосан, 2018 йилнинг ноябрь ойида импорт қилинган товар ва хизматлар октябрь ойига нисбатан 0,6%га камайган.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойлари мобайнида 1 075,3 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш материаллари импорти ҳажми амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 27,4%га ўсиб, умумий импорт ҳажмининг 6,2%ини ташкил қилди. Импорт қилинган қурилиш материаллари таркибидан цемент (14,8%), ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари (52,1%), асбест (3,8%), керамика маҳсулотлари (3,1) ҳамда шиша ва шиша буюмлар (5,0%) асосий улушни эгаллаган.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида қурилиш материаллари импорт ҳажми 2017 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ошган. Қурилиш материаллари импорти ҳажмининг ўсишига кенг кўламдаги қурилиш-реконструкция ишлар амалга оширилиши сабаб бўлмоқда.

Хизматлар импорти ҳажми 2029,8 млн. АҚШ долларини ёки жами импорт ҳажмининг 11,7%ини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,6%га ўсди. Хизматлар импорти таркибининг асосий улуши туризм хизматлари, транспорт хизматлари, қурилиш хизматлари ва телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматларидан иборат бўлди.

Шу билан бирга, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида республикага импорт қилинаётган товар ва хизматлар ноябрь ойида, октябрь ойига нисбатан 11,2 млн. АҚШ долларга кам импорт қилинди ва 1828,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида республикага 159дан ортиқ хорижий давлатлардан товар ва хизматлар импорти амалга оширилган. Шулардан 5та энг йирик бўлган Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Қозоғистон ва Туркия ҳамкор давлатларидан жами импорт ҳажми 10 553,8 млн. АҚШ долларига тенг. Бу эса умумий импорт ҳажмининг 60,9%ини ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 2018 йилда импортни кескин кўпайтирди