00:22 / 13.01.2019
7 816

Ўзбекистонда кредит олиш жараёни соддалаштирилади

Ўзбекистонда кредит олиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистон МБ ва тижорат банкларига кредитлашнинг янги тартибини ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.
Тегишли фармон “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент томонидан 10 январь куни имзоланган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар кредитлашнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўрсатма берилган.

Кредитлашнинг янги тартиби тадбиркорлик, истеъмол, ипотека ва бошқа кредитлар юзасидан банкка мурожаат қилиш жойи бўйича рўйхатда туриш мажбурийлиги ҳақидаги талабни бекор қилишни ўз ичига олади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда кредит олиш жараёни соддалаштирилади
[/banner_pushhouse