3 159
Жаҳон бозорида нефть нархининг кескин кўтарилиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?
Фото: «Lentachel»
Нефть нархининг ошиши Ўзбекистонга тўғридан-тўғри эмас, балки қўшни мамлакатлар орқали таъсир кўрсатади. Spot нашри ушбу жараённи таҳлил қилди.
Саудия Арабистони Saudi Aramco’нинг нефть объектларига дронлар орқали уюштирилган ҳужум сабаб «қора олтин» қазиб чиқаришни камайтириши натижасида Лондондаги ICE биржасидаги очиқ савдоларда нефтнинг нархи кескин ошди.
АҚШ долларида ҳисобланса, савдолар бошланганидан бир сония ўтгач, Brent маркасидаги нефть нархи жума кунги кўрсаткич билан таққослаганда деярли 12 доллар миқдорида ошди ва бу нефть фючерслари тарихидаги (фаолият 1988 йилда йўлга қўйилган) энг юқори ўсиш бўлди. Фоизда олганда эса бу 1991 йилдан бери кузатилган рекорд кўрсаткич.
15 сентябрда таҳлилчи ва трейдерлар Reuters’га 16 сентябрь, душанба куни очиқ савдолар бошланганида нефть нархи баррель учун 5−10 АҚШ долларигача кўтарилишини тахмин қилганди. Уларнинг фаразига кўра, Саудия Арабистони нефть етказиб беришни тезда қайта тиклай олмаса, узоқ келажакда нефть нархи баррель учун 100 АҚШ долларигача кўтарилиши мумкин.
Ар-Риёд Saudi Aramco компаниясининг икки катта нефть конида ёнғин содир бўлгач, ишлаб чиқаришни қисқартиришга қарор қилди. Ёнғинларга эса дронлар ҳужуми сабаб бўлган. Ҳужумлар Саудия Арабистони марказий қисмидаги Абкаик ва Хурайс конларига 14 сентябрь куни тонгда уюштирилганди.
Saudi Aramco президенти ва бош директори Амин Ҳассан ан-Наср компания нефть қазиб олишни суткасига 5,7 миллион баррелга қисқартирганини маълум қилди. Манбаларнинг қайд этишича, бу қазиб олинадиган нефть суткалик ҳажмининг ярмига тенг.
Бу Ўзбекистон учун нимани англатади?
Spot мулоқот қилган экспертлар нефтнинг жаҳон бозоридаги қимматлашуви Ўзбекистонга тўғридан-тўғри эмас, балки қўшни мамлакатлар — асосий савдо ҳамкорлари орқали билвосита таъсир кўрсатишини билдирди. Бунда бир қанча омиллар аниқ прогнозлар қилишни қийинлаштиради.
Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг энг асосий савдо ҳамкори ва меҳнат мигрантлари сони бўйича етакчи Россия нефтнинг жаҳон бозоридаги нархига тўғридан-тўғри боғланиб қолган.
Нархларнинг ошиши Россия рублининг мустаҳкамланишига олиб келади деб фараз қилсак, бу назарий жиҳатдан сўмнинг реал алмашинув курсини заифлаштиради. Натижада маҳаллий экспортчиларнинг маҳсулотлари нархи Россия бозорида арзонлашади ва уларнинг валюта тушумини оширади.
Бундан ташқари, ички бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари нархи хориж маҳсулотлари билан солиштирганда янада рақобатбардош бўлиши мумкин. Бу эса хориждан импорт қисқаришига ва хорижий валютага қўшимча талаб пайдо бўлишига йўл қўймаслиги мумкин.
Мамлакатга келаётган валюта оқимининг асосий манбаи бўлган меҳнат мигрантлари масаласига келсак, Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиши Ўзбекистондаги кўплаб оилалар даромадига боғлиқ бўлган пул ўтказмалари ҳажмининг ортишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди