Ашраф Ҳакими зўрлаш айблови бўйича суд қилинади

1 дақиқа ўқиш206
Ашраф Ҳакими зўрлаш айблови бўйича суд қилинади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсия Кассация суди Ашраф Ҳакимининг зўрлаш айблови бўйича судга юборилишига қарши берган шикоятини қаноатлантирмади, шу тариқа унинг иши О-де-Сен департаменти жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилади.
  • Иш 2023 йил 25 февралида содир бўлган воқеа билан боғлиқ бўлиб, унда ёш аёл футболчини зўрлашда айблаган, аммо Ҳакими барча айбловларни рад этиб келмоқда.

Франция Кассация суди «Пари Сен-Жермен» ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг зўрлаш айблови бўйича судга юборилишига қарши берган сўнгги шикоятини қаноатлантирмади. Шу тариқа футболчининг иши О-де-Сен департаменти жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилади.

Кассация суди 2026 йил 23 сентябрь куни Ҳакимининг шикоятини қабул қилиш учун етарли асослар йўқ, деган хулосага келган. Мазкур суд ишнинг моҳияти бўйича Ҳакимининг айбдор ёки айбсизлигини белгиламайди, балки қуйи судлар қарорларининг қонунийлиги ва процессуал жиҳатларини кўриб чиқади.

Иш 2023 йил 25 февралида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. Париж яқинидаги Булонь-Бийанкур шаҳрида Ҳакимининг уйига борган ёш аёл футболчини зўрлашда айблаган. Ҳакими эса тергов бошидан бери барча айбловларни рад этиб келмоқда.

2026 йил 24 февраль куни ишни тергов қилган судья Ҳакимини судга юбориш учун етарли асослар мавжуд, деган хулосага келган. Футболчи мазкур қарорга нисбатан апелляция берган, аммо 19 июнь куни Версаль апелляция суди қуйи суд қарорини ўз кучида қолдирган. Шундан сўнг Ҳакими Франциянинг энг юқори суд инстанцияси бўлган Кассация судига мурожаат қилган.

Жабрланувчи томон адвокати Бертран Перенинг сўзларига кўра, Кассация суди Ҳакимининг шикоятини қабул қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас, деган қарорга келган. Жабрланувчининг яна бир адвокати Рейчел-Флор Пардо эса уч ярим йилдан бери давом этаётган суд жараёнидан сўнг мижозининг адолат қарор топиши учун курашишда давом этишини билдирган.

Ҳакимининг адвокати Фанни Колин эса футболчи айбловларни қатъиян рад этаётганини ва Кассация суди ишнинг моҳиятини кўриб чиқмаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳимоя томонининг далиллари бўладиган суд жараёнида тақдим этилади.

Суд жараёнининг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган. Ҳакимнинг айбдор ёки айбсизлиги бўладиган судда аниқланади.

Маълумот учун, Ашраф Ҳакими 2021 йилдан буён «Пари Сен-Жермен» сафида тўп тепмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?