Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Товар хом-ашё биржаси» АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Тиллабоев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди.
– Карантин даврида биржа савдоларида сотилаётган уннинг нархи ошиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?
– Жорий йилнинг 16 мартидан биржанинг ун бозорида талаб ўсиши кузатилмоқда.
Хусусан, март ойининг бошларида ун бўйича биржа савдоларида ўртача 1 800 та харидор иштирок этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони ўртача 4 500 тага етди.
Айни пайтда биржа савдоларига ҳар куни ўртача 6 900 тонна 1-навли ун қўйилмоқда ва уларнинг ҳаммаси сотилмоқда.
Буларнинг натижасида кўриб чиқилаётган даврда уннинг ўртача ҳафталик котировкаси, яъни нархи бир килограмми учун 2 494 сўмдан 2 471 сўмгача пасайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Биржада АИ-91 русумли бензиннинг нархи пасайди

Электрон тижоратни изчил ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи яна пасайди

Биржа савдолари: олтин ва АИ-91 бензини нархи кўтарилди

Мамлакатимиз бозорларидаги нарх-наволар (16 июнь ҳолатига)

Ўзбекистонда биринчи марта биржада олтин сотилди