23:28 / 28.04.2020
6 236

"Бу иттифоққа бекор яқинлашдик..."

"Бу иттифоққа бекор яқинлашдик..."
Воқеалар ривожини тахмин қилиб бўлмайди-ку, лекин вақтида айрим мулоҳазаларни айтиш керак, деб ўйлайман. ЕОИИ биз яқинлашишимиз биз учун мумкин бўлган энг ёмон вариант. Чунки бу ташкилотда бошчилик ва катта оғачилик қиладиган Россия давлати. Бу давлат...

1) Бизнинг аслимиздан, илдизимиздан узган. Минг йиллик эътиқод, қадрият, тушунча ва урф-одатларимиз рус босқинидан кейин барҳам топиб, ўрнини даҳрийлик, ахлоқсизлик қадриятлари эгаллаган. Бунинг таъсирини ҳануз йўқота олмаяпмиз.

2) Улар билан бирлашиб барака топадиган эмас. Гапимга далил излаб чуқур кетмайлик. Иттифоққа қўшилган яқин қўшниларимиз ҳуқуқлари чекланаётгани, иқтисодий зарар кўраётганлари учун бу ташкилотдан қаттиқ норози.

3) Россияга илмий-ақлоний, тарихий-маданий ва диний-ахлоқий жиҳатдан ҳеч ҳам ҳавас қилиб бўлмайди, эргашишга ва этагини ушлашга арзимайди. Давлатнинг аксар элита ва зиёли қатлами ўзи бошқа цивилизацияларга маҳлиё ва тобе.

4) Вақти келганда энг яқин қондошига хиёнат қилган давлатдан яхшилик кутиб бўлмайди. Украина ва Белорус мисол бунга.

Биз қандайдир иттифоқларга қўшилмасак ҳам ўзимизни эплай оладиган давлат ва халқмиз. Дўстлар керак бўлса, туркий халқлар дўстлик учун етарли.

Кеча Туркия дронлари ҳақида Azon.tvда ўгирилган видео-лавҳани улашдим. Уни диққат билан кузатсангиз, ҳозир геополитик майдонда Туркияга устунлик бераётган дронлар ишлаб чиқариш унча катта вақт олмаган. Сиёсий ирода ва қаттиқ меҳнат улкан натижаларга олиб келган. Лавҳани кузата туриб, биз учун ҳам бундай натижаларни қўлга киритиш қўл етиб бўлмас орзу эмасдек, туюлди. Биз томонимиздан энди илмга эътибор қўшилса бўлди.

Коронавирус ваҳимаси бошланганда Ўзбекистон бу бало билан кураша олмайди, деган фикрлар ҳам янграганди. Ташқаридан. Алҳамдулиллаҳ, ҳукумат, шифокорлар ва халқнинг биргаликда ҳаракати билан бу вабо нисбатан бизга катта бало бўлмади. Демак ҳаракат қилсак уддалай оламиз. Ҳамма нарсани. Аксига олиб, тараққий этган давлатларнинг бу тўғридаги муваффақиятсиз ҳаракатлари ва тезда тушкунликка тушиб қолишлари, уларнинг биздан жуда илгарилаб кетмаганини кўрсатди.

ЕОИИ мавзусига дрон ёки коронавирус масалаларининг нима алоқаси бор экан, деб ўйлаётгандирсиз. Алоқаси бор. Чунки бу мисоллар тараққиёт карвонининг олдида кетаётганлар биздан жуда узоқ ва олдинда эмаслиги ва биз ҳам ҳаракат қилсак, бу карвонга ҳатто локомотив ҳам бўла олишимиз мумкинлигига мужда беряпти. Бунинг учун ўзимизнинг ҳаққимиз ва кучимизни тўғри чамалаб, оқилона ҳаракат қилсак бўлди.

Иқтисодий иттифоқ томон юриш ана шундай ҳаракат эмас, менимча.

Мубашшир АҲМАД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » "Бу иттифоққа бекор яқинлашдик..."