13:47 / 04.05.2020
2 966

Карантиндан кейин иқтисодий тикланишга қанча вақт кетади?

Карантиндан кейин иқтисодий тикланишга қанча вақт кетади?
Марказий банк томонидан эълон қилинган шарҳда айтилишича, тадқиқот натижаларига кўра 1918-1919 йилларда АҚШнинг кўп штатларида испан гриппи пандемияси ва 2003 йилда Осиёда SARS эпидемияси давридаги қатъий карантин чоралари, улар қисқа муддатли иқтисодий пасайишга олиб келган бўлсалар ҳам, пандемияни тезда бартараф этишга ва иқтисодий фаолликнинг тез тикланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилган.

Шу билан бирга, баъзи Европа мамлакатларида ва АҚШнинг бир қатор штатларида испан гриппининг пандемияси (эпидемияси)га қарши қатъий чораларни кўрмаслик вируснинг тарқалиши билан боғлиқ иқтисодий инқирознинг чўзилишига ва натижада кенгроқ ҳажмдаги иқтисодий йўқотишларга олиб келди.

“Халқаро тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, карантин даври тугаганидан сўнг, иқтисодиёт, шу жумладан, карантин чекловларидан энг кўп зарар кўрган соҳаларга пандемияга қадар бўлган даражасига қайтиши учун ўртача 3-12 ой керак бўлади.

Хусусан, электротехника ва енгил саноат, қурилиш материаллари саноати, қурилиш ишлари, молиявий ва тиббий хизматлар соҳаларида иқтисодий фаолликнинг тезроқ (ўртача тикланиш даври 2-3 ой) тикланиши аниқланган.

Шу билан бирга, қуйидаги соҳаларда иқтисодий фаоллик нисбатан секин тикланади:
  • туризм соҳасида – 5-10 ой (Мексикада 2013 йилда H1N1 пандемияси – 5 ой, Жанубий Кореяда MERS эпидемияси – 6 ой, 2003 йилда Гонконг ва Хитойда SARS эпидемияси – мос равишда 5 ой ва 10 ой);
  • хизматлар ва чакана савдода – 4 ой;
  • йўловчи ташишда – 3-7 ой, шу жумладан ҳаво транспорти – 5 ой (2003 йилда Осиё мамлакатларида SARS эпидемияси)”, - дейилади шарҳда.

Ушбу тармоқларда иқтисодий фаолликнинг нисбатан секин тикланиши карантин чекловларининг нисбатан кеч олиб ташланиши ва аҳолининг пандемиядан кейинги ҳолатларга мослашиши учун маълум бир вақт талаб қилиниши билан боғлиқ.

Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, пандемия (эпидемия)нинг салбий оқибатларини минималлаштириш ва иқтисодий фаолликнинг тезроқ тикланишини таъминлашнинг асосий омилларидан бири бу вирус тарқалишига қарши ўз вақтида ва қатъий (агрессив) карантин чораларини қўллаш орқали пандемия (эпидемия)ни имкон қадар тезроқ бартараф этишдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Карантиндан кейин иқтисодий тикланишга қанча вақт кетади?