Ўзбекистон янги еврооблигациялар чиқарилишини эълон қилди. Мўлжал — 1 млрд доллар

1 дақиқа ўқиш3.4K
Ўзбекистон янги еврооблигациялар чиқарилишини эълон қилди. Мўлжал — 1 млрд доллар
17 ноябрь куни Молия вазирлиги Лондон фонд биржасида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини (евробондлари) жойлаштирилишини эълон қилди.

Евробондлар 10 йил муддатга чиқарилади. Облигацияларнинг умумий қиймати ошкор қилинмади. Бироқ «Gazeta.uz»нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, тахминан 1 миллиард долларлик облигациялар чиқарилади.

Евробондлар — бу эмитент учун чет эл валютасида кўрсатилган узоқ муддатли қимматли қоғозлар. Евробондларни узоқ муддат давомида (1 йилдан 40 йилгача) маблағ жалб этишга қизиққан томонлар, яъни халқаро ташкилотлар, ҳукуматлар, йирик корпорациялар чиқаради. Муайян вақтдан кейин евробондлар сотиб олиниши керак бўлади. «Евро» префиксига қарамай (биринчи бундай қимматли қоғозлар Европада пайдо бўлган), бугунги кунда улар турли хил валюталарда турли бозорларда чиқарилмоқда.

Халқаро инвестиция банклари ва юридик фирмаларга таклиф учун сўровлар юборилди ва қуйидаги андеррайтер банклар, қўшма букраннерлар ва юридик маслаҳатчилар танлов асосида танланди:

- банк андеррайтерлари — Citi (АҚШ), J. P. Morgan Shase (АҚШ), Societe Generale (Франция), VTB Capital (Россия) ва «Газпромбанк» (Россия);
- юридик маслаҳатчи — White & Case LLP (Буюк Британия).

Бундан ташқари, Молия вазирлиги эмиссия проспекти ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам тайёрлади. «Roud-shou» доирасида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Дания ва Швейцария каби давлатларнинг халқаро инвесторлари иштирок этадиган халқаро инвесторлар билан телеконференция ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 17−18 ноябрь кунлари халқаро инвесторлар билан телеконференциялар «яккама якка» тартибда бўлиб ўтади.

Молия вазирлиги 19 ноябрь куни жаҳон молия бозорларидаги вазиятдан келиб чиқиб, суверен евробондлар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойи охирида Молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров 2020 йилда Ўзбекистон камида 500 миллион доллар миқдоридаги давлат евробондларини қайта чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. 2019 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ўз тарихида биринчи бўлиб умумий қиймати 5 миллиард долларлик бўлган 5 ва 10 йиллик евробондларни жойлаштирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?