14:00 / 02.01.2021
2 493

Ўзбекистонда йиллик инфляция 11,1 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда йиллик инфляция 11,1 фоизни ташкил этди
Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълумот берди.
Қўмита 2020 йил давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг ўсиш даражаси 11,1 фоиз бўлганини маълум қилди. 2019 йил ушбу кўрсаткич 15,2 фоиз бўлган эди.

Қайд этилишича, йилнинг сўнгги ойида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этган.

Мамлакатда 2020 йилнинг июнь ва июль ойларида истеъмол нархлари индекси 2019 йилдаги мос даврга нисбатан пасайган. ИНИ ўсиш суръати фақат сентябрь ойига келиб, март ойидаги кўрсаткичдан ўтиб кетган.

Инфляциянинг ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархида кузатилган, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳамда хизматлар тарифида ойлик инфляция 1 фоизни ҳам ташкил этмаган (ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи фақат сентябр ойида 1 фоиз инфляцияга эришганди).

Эслатиб ўтамиз, Президент мурожаатномасида 2021 йилда инфляцияни 10 фоиз даражасига тушириш вазифаси белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда йиллик инфляция 11,1 фоизни ташкил этди