date

Рубль янада қадрсизланмоқда


Бугун, 1 декабрь куни доллар ва еврога бўлган талаб янада ошди. Москва биржасидаги савдолардан сўнг рублнинг қиймати сезиларли даражада қадрсизланди. Доллар курси 51,81 рубль, евро курси эса 64,44 рублга тенглашди. Ҳали ҳам бунга асосий сабаб нефтнинг арзонлашиши бўлиб турибди.

Россия Банкининг биринчи раис ўринбосари Ксения Юдаеванинг сўзларига кўра, углеводородларнинг нархи бундан кейин ҳам арзонлашишининг эҳтимоли юқори. Бунинг олдини олиш учун Марказий Банк режа ишлаб чиқди. У бир баррель нефтнинг нархи 60 долларга тушганда қўлланилади.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Рубль янада қадрсизланмоқда