Ўзбекистон ҳукумати билан Беларус ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Ушбу битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларус Республикасига расмий ташрифи доирасида имзоланган.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларус Республикаси Ҳукумати ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида Битим 2021-йил 18-февралдан кучга кирди", - дейилади хабарда.
Битим икки мамкалат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва фаоллаштиришга хизмат қилади.
Ҳужжатда икки давлат минтақалари ўртасида бевосита турист алмашинувини ташкил қилиш, минтақалар жозибадорлигини оширишга қаратилган туризм соҳасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш келишуви акс эттирилган.
Мазкур ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида солиқ ва инвестицияга оид 2та шартнома кучга кирди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27,1 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Россия ҳукумати Ўзбекистон билан 2024 йилгача иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллади

АҚШ ва Ўзбекистон корхоналари орасида имзоланган шартномалар рўйхати маълум бўлди

Германия ҳукумати Ўзбекистонга 12,3 миллион евро ажратади