22:27 / 03.04.2021
4 097

Ўзбекистонда олтин, мис ва вольфрам конлари топилди

Ўзбекистонда олтин, мис ва вольфрам конлари топилди
Ўзбекистонда олтин, мис ва вольфрам заҳиралари топилди, деб хабар қилди Геология қўмитасининг Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаш бошқармаси бошлиғи Асрор Рустамов.

- Ўтган 2020 йил давомида Қизилқумда катта олтин кони топилди. Чуқурқудуқ номли ушбу конда олтин заҳиралари 130 тонна деб баҳоланмоқда. Ушбу олтин конини давлат балансига олдик.

Шунингдек, Сурхондарёдаги қўрғошин-рух кони ёнида яна битта кон давлат заҳирасига ўтказдик. Бу Чинорсой полиметалл кони дейилади. У ерда ҳам олтин ва кумуш ва бошқа комплекс металл заҳираларига эга бўлган кон тасдиқланди.

Биз ҳозир яна бир катта мис кони очилиши арафасида турибмиз. Олмалиқда заҳираси 200 минг тоннага яқин бўлган мис кони давлат заҳирасига олинди.

Ундан ташқари биз Қашқадарё ва Самарқанд чегарасида Сарикўл деган катта вольфрам конини давлат заҳирасига ўтказдик.

Юқорида қайд этилган конларнинг очилишида Республикада геология соҳасига ҳукумат ва президент томонидан қаратилаётган эътибор ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда, деди қўмита бошлиғи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда олтин, мис ва вольфрам конлари топилди