22 апрел куни «UzAuto Motors» АЖ жаҳон молия бозори иштирокчиларига 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги халқаро облигациялари чиқарилишини ва инвесторлар билан телеконференциялар ўтказилишини эълон қилди. Компания матбуот хизмати хабар беришича, жараён Ўзбекистон Молия вазирлиги ёрдамида амалга оширилади.
Савдоларни банк-андеррайтерлар Citi (АҚШ), MUFG (Япония), Natiksis (Франция) ва Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) каби халқаро миқёсдаги етакчи банклар ташкиллаштиради.
Компанияга кўра, «UzAuto Motors»АЖ халқаро облигацияларни чиқариш мақсадида «С&П» ва «Фитч» халқаро рейтинг агентликларидан «Б+» (барқарор кутилма билан) баҳосига эга бўлди.
«Жорий йилнинг 22-27 апрел кунлари халқаро инвесторлар учун телеконференция (Global Investor Call) ўтказиш ва «яккама-якка» (one-on-one) форматида телеконференциялар давом этиши режалаштирилган ҳамда мазкур тадбирларда бир қатор давлатлар халқаро инвесторларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро инвесторлар қизиқишлари ва молия бозорларининг ҳолатидан келиб чиқиб, кейинги кунларда буюртмалар китоби очилиши ва халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаси белгиланиши кутилмоқда», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, 2018-2020 йилларда Молия вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Ипотека банк» АТИБ томонидан халқаро облигациялар чиқарилиб, 2,65 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар хорижий инвесторлардан жалб қилинган.
Мазкур транзакция Ўзбекистон корпоратив эмитентлари орасида чиқарилаётган биринчи халқаро облигация ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?