date
views 1 490

Рублнинг сўмга нисбатан қиймати икки йил ичида энг паст кўрсаткичга тушиб кетди

Рублнинг сўмга нисбатан қиймати икки йил ичида энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 февралда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, рублнинг расмий курси 7,71 сўмга пастлаб 128,70 сўмга тушди. Бу сўнгги икки йил ичида энг паст кўрсаткич бўлди — 2020 йилнинг март ойида рубль курси 120 сўмни ташкил қилган эди.

Сўнгги уч кун ичида рублнинг сўмга бўлган қиймати 10 фоизга пастлади. 21 февраль куни рубль курси 143,12 сўм эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Рублнинг сўмга нисбатан қиймати икки йил ичида энг паст кўрсаткичга тушиб кетди