13:31 / 17.03.2022
1 244

Тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди

Тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 17 март, пайшанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна оширди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 520 сўмдан сотиб олишни, 11 630 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
NBU: сотиб олиш — 11 550 сўм, сотиш — 11 625 сўм;
«Hamkorbank»: сотиб олиш — 11 570 сўм, сотиш — 11 630 сўм;
«Davrbank»: сотиб олиш — 11 515 сўм, сотиш — 11 630сўм;
«Turonbank»: сотиб олиш — 11 515 сўм, сотиш — 11 625 сўм;
«Tengebank»: сотиб олиш — 11 520 сўм, сотиш — 11 630 сўм;
«Капиталбанк»: сотиб олиш — 11 560 сўм, сотиш — 11 620 сўм.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий қиймати 3 мартдан буён кўтарилиб келаётганди. 11 март куни эса доллар курси биринчи бор 11 010 сўмгача кўтарилди. Марказий банк ҳам хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 мартда амалда бўладиган қийматини белгилаган — 11 330,38 сўм. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин дейилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 630 сўмгача кўтарилди