Март ойида озиқ-овқат нархларининг 2,5 фоизга қимматлашиши умумий инфляцияга 1 фоиз таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Марказий банкнинг инфляцион кутилмалари шарҳидан маълум бўлди.
Инфляция даражаси Марказий банкнинг мақсадли кўрсаткичлари траекториясидан юқорироқ шаклланди.
Инфляциянинг юқори ўсишига ташқи иқтисодий хатарларнинг кучайиши ва юқори ноаниқликлар шароитида март ойида кузатилган сўм курсининг қадрсизланиши таъсир кўрсатди.
Шунингдек, март ойида мамлакат миқёсида кенг нишонланган байрамлар аввалги ойларга нисбатан иқтисодий фаоллик ва ялпи талабнинг сезиларли ошишига сабаб бўлди.
- Ташқи вазиятнинг кескинлашуви нафақат бизнинг минтақага, балки дунё бозорида таъминот занжирларининг узилиши ва логистик тизимларнинг вақтинча тўхташига олиб келмоқда, — дейди Марказий банк.
Озиқ-овқат товарларидан буғдой уни, ёғ, гўшт, сут (парранда ва балиқ гўшти) маҳсулотлари, шакар ва салқин ичимликлар нархлари ушбу даврда сезиларли қимматлашган бўлса, банан ва картошка нархлари арзонлашди.
Шакар ва ун нархининг ошиши ушбу маҳсулотлардан ишлаб чиқариладиган қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар нархлари ўсишига сабаб бўлди.
Гречка, пишлоқ, кунгабоқар ёғининг экспортёр давлатларда (Россия ва Қозоғистон) ишлаб чиқарувчилар томонидан нархларнинг кескин оширилиши ички бозорларда ушбу маҳсулотлар нархига қўшимча босимни юзага келтирмоқда.
- Ўз навбатида кунгабоқар ёғи нархидаги ўзгаришлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқариладиган пахта ёғи нархи ҳам кўтарилди, — дейилади Марказий банк шарҳида.
Улгуржи сотувчиларда йил бошига нисбатан кунгабоқар ёғи 25 фоизга, пахта ёғи эса 12 фоизга қимматлашган. Мева ва сабзавотлар нархларидаги ўзгаришлар мавсумийлик билан боғлиқ.
- Бройлер етиштиришда зарур бўлган озуқа маҳсулотлари асосан Аргентина, Россия ва Қозоғистондан қуруқлик транспорти орқали, музлатилган товуқ гўшти эса кўпроқ Туркиядан импорт қилинади, — дейилади шарҳда.
Бунда январь март ойларида озуқа нархларининг ўсиши, Туркия ва Европа давлатларида парранда гриппининг кенг тарқалиши жаҳон бозоридаги нархларга ва маълум кечикиш билан маҳаллий бозорларда таъсир эта бошлади.
Озуқа нархлари қимматлиги сут маҳсулотлари нархи ўсишидаги муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Март ойида ёғингарчиликнинг етарли миқдорда бўлгани яйловлар ва экин майдонлари учун фойдали бўлиши кутилмоқда. Бу эса чорва озуқаси захирасини яратишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.
- Қозоғистон ва Беларусдан гўшт импорти ошиши ички бозорларда таклиф нархининг пасайишига сабаб бўлди, — дейилади Марказий банк шарҳида.
Ушбу даврда ташқи вазият таъсирида жаҳон бозорларида нефть нархи рекорд даражада қимматлашди. Ушбу маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши ва нархларнинг шунга мос тарзда шаклланиши Ўзбекистонда ёқилғи маҳсулотлари нархининг ошишига таъсир кўрсатди.
Ёқилғи нархларининг қимматлашиши натижасида йўловчи ташиш ва етказиб бериш хизматлари нархи ошди. Шунингдек, ижара ҳақи, ресторан ва кафе хизматлари, маиший товар ва хизматлар нархларида ҳам ўсиш кузатилди.
Глобал ярим ўтказгичлар тақчиллиги, бундан ташқари, бутловчи эҳтиёт қисмлари етишмаслиги шароитида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан март ойининг дастлабки ҳафтасида янги автомобиллар нархи оширилди.
- Бундан ташқари, автомобиль бошқариш дарслари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон хизматлари, репетиторлик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги нархлар сезиларли даражада қимматлашди, — дейди Марказий банк.
Шунингдек, Украинадан фармацевтика маҳсулотлари етказиб берилишидаги узилишлар фонида дори воситалари нархи қимматлашди.
Қурилиш мавсуми бошланаётганилиги сабабли цементга бўлган талабнинг кўпайиши, шунингдек, айрим корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ҳажмда ишламаслиги ҳолатлари кузатилди. Бу ички бозорларда цемент нархининг қимматлашишига сабаб бўлди.
Шахсий гигиена, маиший техника, мебеллар, канцелярия ва қурилиш моллари ҳам қимматлашди.
Бунга валюта курсидаги ўзгаришлар, асосий импортёр давлатлар (Россия, Хитой) ишлаб чиқариш нархларининг ошиши, логистикадаги узилишлар ҳамда ушбу товарлар сотувида кузатилаётган тақчилликлар сабаб бўлмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди