Peugeot Россияда 408 ва 508Л моделлари нархини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш225
Peugeot Россияда 408 ва 508Л моделлари нархини эълон қилди

Автомобиль ишлаб чиқарувчиси ва дистрибютори Россия бозорида "Peugeot" маркасининг иккита янги седани нархларини эълон қилди. "Peugeot 408" ва "Peugeot 508Л" моделлари фақат биттадан комплектацияда тақдим этилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

База модели ҳисобланган "Peugeot 408" автомобили "Шарм" версиясида чегирмаларсиз 3 799 000 рубль нархда таклиф қилинмоқда. Машина 173 от кучига эга 1,5 литрли турбомотор ва 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Ушбу модель 6 та хавфсизлик ёстиғи, шиналар босимини назорат қилиш тизими, панорамали кўриниш ва 10 дюймли экранли мультимедиа тизимига эга. Автомобиль салони сунъий чарм билан қопланган.

Флагман ҳисобланган "Peugeot 508Л" модели "Престиж" версиясида 4 699 000 рублга баҳоланди. У 211 от кучига эга 1,8 литрли турбомотор ва 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан таъминланган.

Ушбу модель жиҳозлари қаторига тунги кўриш тизими, адаптив круиз-назорат, 4 та камера, адаптив осма ва уч зонали иқлим назорати киритилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?