14:04 / 05.05.2022
1 140

Самарқанд аэропортида 1,5 млн рублни яшириб олиб ўтишга уринган шахс ушланди

Самарқанд аэропортида 1,5 млн рублни яшириб олиб ўтишга уринган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари Ўзбекистон ҳудудидан нақд кўринишдаги хорижий валютани ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, Самарқанд туманида яшовчи 32 ёшли Х.С. «Самарқанд» халқаро аэропорти орқали декларацияда кўрсатилмаган 1,5 миллион рублни (жами 235,5 миллион сўм) олиб чиқишга урингани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган ва экспертизага юборилган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра 100 миллион сўмгача эквивалентдаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон ҳеч қандай рухсатномасиз олиб чиқиш мумкин. Шунингдек, 70 миллион сўмгача бўлган эквивалентдаги маблағлар учун декларация талаб қилинмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд аэропортида 1,5 млн рублни яшириб олиб ўтишга уринган шахс ушланди