5 май куни Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа тумани «Актам» қишлоқ фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари чегарачилари уч нафар Қирғизистон фуқаросига нисбатан қурол ишлатган.
Оқибатида 48 ёшли А.К., 24 ёшли А.Ж. ва 22 ёшли А.К. ярадор ҳолатда Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Улар кўрсатилган ёрдамга қарамай, ҳушига келмай, олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Содир бўлган ҳолат юзасидан Қирғизистоннинг Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара хизмати вакили зудлик билан Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара хизмати вакили билан учрашув ўтказган.
Томонлар хизмат текширувлари якуни бўйича 6 май куни учрашишга келишиб олган. Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари ҳозирча мазкур воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, апрель бошларида Қирғизистон—Ўзбекистон давлат чегараси участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса рўй берганди. Ўшанда Жалолобод вилояти Ахси тумани Дейрес қишлоғида қирғизистонлик бир неча фуқаро Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда юк олиб ўтмоқчи бўлган. Улар Ўзбекистон ҳудудидаги давлат чегара чизиғидан 500 метр узоқликда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара хизмати ходимлари томонидан аниқланган. Контрабандачилар ўзбек чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган.
Қўшни давлат фуқароларини ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиққан. Ўзбекистон чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қурол ишлатган, оқибатда икки фуқаро ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда