01:01 / 22.05.2022
1 118

Ота ўз фарзандларига алимент эвазига уй ҳадя қилди

Ота ўз фарзандларига алимент эвазига уй ҳадя қилди
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 01.04.2010 йилдаги қарздор Б.Aбдуалимовдан ундирувчи Ш.Байсарова фойдасига вояга йетмаган 2 нафар фарзандлари таъминоти учун даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд буйруғи Бюронинг Сайхунобод туман бўлими иш юритувига 21.05.2015 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими давлат ижрочисининг 10.05.2022 йилдаги олдиндан тўланиши лозим бўлган алимент пулларини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига кўра жами 46 млн. 477 минг сўмни ташкил қилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Сайхунобод туман, Нурли йўл маҳалласи, Остона кўчасида, жойлашган 4-уйни тарафларнинг ўзаро келишувига асосан нотариал тартибида тасдиқланиб ундирувчи Ш.Бойсароваганинг номига ўтказиб берилди ва ижро ҳужжати Қонунинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Aкмал Aхмедов
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Сайхунобод тумани бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота ўз фарзандларига алимент эвазига уй ҳадя қилди