“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тақдимотида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистонда бошланаётган Конституция ислоҳоти ҳақида гапирди.
Саидов Конституция ислоҳоти нега зарур бўлиб қолгани ва бутун дунё давлатларида конституциялар янгиланаётганини таъкидлади.
“Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести» биринчи жумласи, – дейди Акмал Саидов, – Европада коммунизм шарпаси кезиб юрибди, деган сўз билан бошланган. Мен шуни сал бошқачароқ қилиб, ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди, демоқчиман.
Охирги 25 йилда 100дан ортиқ давлатда конституциявий ислоҳотлар бўляпти. Фақатгина 21 асрда 57та давлатда конституция қабул қилинди. Ҳозир бирор давлатда ўзгартириш киритилмаган конституция қолмади”.
Тақдимот давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари “ННТ тўғрисида”ги кодексни ишлаб чиқиш масаласига ҳам тўхталди.
Унга кўра, ислоҳотларни фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик назоратисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабаб ҳам Ўзбекистонда “ННТ тўғрисида”ги кодексни ишлаб чиқишга эҳтиёж бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)