Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган хонадонлардан бирида мунтазам равишда эшак сўйилаётгани ва масъуллар бу ҳолатга кўз юмиб келаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Ғузор тумани ҳокими, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари Эшонқудуқ маҳалласи Абдуҳамид қишлоғида эшак сўйиш билан шуғулланган Н.Р.нинг хонадонда бўлишган.
Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Масъуллар Н.Р.нинг қўшнилари билан бирма-бир суҳбатлашганда улар аёлнинг яшаш хонадонида эшак сўйилаётгани ва у ердан чиқаётган бадбўй ҳиддан норози эканликларини билдиришган.
Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Шундан сўнг вазият мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинган. Ҳолат юзасидан ҳудудга масъул бўлган ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва хотин-қизлар фаолига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
«Ўтказилган хизмат текширувлари натижасига кўра, мазкур ҳолат содир этилишига йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади», дейилади муносабатда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...