1 330
Самарқанддаги электрошокер қўллаш билан боғлиқ воқеадан сўнг 4 нафар ходим тизимдан "ҳайдалди"
Самарқанд шаҳрида қозоғистонлик сайёҳлар билан юз берган ҳолатдан сўнг ИИБнинг тўрт нафар ходими ИИБ тизимидан қувилган. Ва уларнинг икки нафарига нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё».
«Икки нафар ходим лавозимидан олинган. Уларга нисбатан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари кетяпти. Бевосита раҳбари томонидан йўриқнома беришда хатоликка йўл қўйгани учун раҳбарларининг иккаласи ҳам ишдан олинди. Эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди», — дейди вилоят ИИБ раҳбари.
Раҳмат Маматовнинг қўшимча қилишича, мазкур воқеадан сўнг вилоятда ИИБ ходимларининг фуқаролар билан мулоқот қилишини тартибга солувчи ягона қоидалар тизими ишлаб чиқилган.
«Шундан кейин биз қўлланма ишлаб чиқдик. Бу ҳар бир ходимнинг қўлида бор. Фуқаролар билан қандай муомалада бўлиш керак, электрошокерни қайси ҳолларда қўллаш керак, ким билан қандай муомалада бўлиши керак — барчаси киритилган. Қўлланма асосан фуқаролар билан ишлайдиган ходимлар, ЙҲХХ ва патруль пост ходимларига мўлжалланган», — дейди Раҳмат Маматов.
Раҳмат Маматовнинг айтишича, ИИБ ходимлари томонидан электрошокер қўлланганида воқеа жойида икки нафар Қозоғистон фуқароси, икки нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
«Биз ўша чойхонани бориб кўрганимизда, фуқаролар ҳақиқатан ҳам ўша ерда ўтириб спиртли ичимлик истеъмол қилгани улар тўлов қилган чекдан маълум бўлди. Албатта, уларга қўлланган жазо чораси ҳақида ОАВга айтганимиз йўқ. Бу ерда битта хатолик бўлган. Ходимларимиз муомала маданиятидан чиқиб кетган. Фуқароларнинг кечаси ичиб юргани аниқ. Лекин ‘чет эл фуқароларига нисбатан электрошокер қўлланди’, деган нарса бу мутлақо нотўғри. Сабаби биттасига электрошокер қўлланган. У ҳам бўлса, фуқаро қўпол ҳаракат содир этгани учун. Бошқаларга қўлланган эмас», — дейди вилоят ИИБ масъули. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди