2022 йилнинг апрель ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 181,4 минг нафарга ёки 3,1 бараварга ошган.
Мамлакатга апрель ойида туристик мақсадда ташриф буюрган фуқароларнинг энг кўпи Қозоғистондан келган – 81,2 минг нафар.
Кейинги ўринлардан Тожикистон (69,9 минг нафар) ва Қирғизистон (69,1 минг нафар) фуқаролари ўрин олишган. Россиядан 29,3 минг киши келган.
Қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Туркия – 4,5 минг нафар;
- Германия – 1,4 минг нафар;
- Франция – 1,2 минг нафар;
- Беларус – 1,2 минг нафар;
- Жанубий Корея – 900 нафар;
- Буюк Британия – 800 нафар;
- Испания – 700 нафар;
- АҚШ – 700 нафар;
- Италия – 500 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди. Ҳукумат мамлакатга 2022 йил охирига келиб 4,5 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилаётганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди