Ички ишлар органлари ППХ саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади

1 дақиқа ўқиш1.2K
Ички ишлар органлари ППХ саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
  • ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг нарядлари томонидан патруль хизматини фақат авто ва мототранспорт воситаларида олиб боришга ўтказиш учун зарур бўлган транспорт воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш;
  • отрядларни хизмат отлари, тегишли транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
  • Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Навоий вилоятлари ички ишлар бошқармалари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядларни ушбу ички ишлар бошқармаларига тегишли бўлган ер майдонларида барпо этиладиган бино ва иншоотларда, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати саф бўлинмаси таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядни эса Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига тегишли бўлган ер майдонида барпо этиладиган бино ва иншоотларда жойлаштириш;
  • Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида ташкил этиладиган отлиқ отрядларни жойлаштириш учун Нукус ва Бухоро шаҳарлари, Фарғона, Қарши, Термиз туманлари ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1 гектардан захира ер майдонларини Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда тегишли вилоятлар ички ишлар бошқармаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Белгиланишича:
  • ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари отлиқ отрядларининг штат бирликлари Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари амалдаги штат бирликлари доирасида шакллантирилади;
  • 2023-2026 йилларда ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш дастури доирасида отлиқ отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?