23:01 / 03.08.2022
1 836

ДТМ абитуриент рухсатномаси қачондан берилишини маълум қилди

ДТМ абитуриент рухсатномаси қачондан берилишини маълум қилди
Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади:

1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.

Тест синовида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасини бериш 4 август кунидан бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ абитуриент рухсатномаси қачондан берилишини маълум қилди