06:00 / 08.08.2022
1 126

Сирдарёда ногиронлар жамияти масъул ходими қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди

Сирдарёда ногиронлар жамияти масъул ходими қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди
Сирдарё вилояти Гулистон туманида таваккалчиликка асосланган пул ютуқ ўйинларини ташкил этган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлимига қарашли Воҳид Омоннур Инвест унитар корхонаси иш бошқарувчиси Гулистон шаҳрининг «Тараққиёт» маҳалласида жойлашган собиқ деҳқон бозоридаги савдо дўконларидан бири дам олиш ва кўнгил очиш бўйича фаолиятни ташкил этган. Бироқ у амалдаги фаолият турига амал қилмасдан, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини очган.

Ўйин шартига асосан кун давомида ҳар бир ўйин чиптаси 2 минг сўмдан ҳисоблаб сотиш орқали 1 дан 90 гача рақамлар қайд этилган тошларни тасодифий кетма-кетликда эълон қилиш орқали ўйин чипталаридаги учта қатордан 9 тадан катаклардаги дастлабки 6 рақам билан мос келган ўйин иштирокчиларига 30 минг сўмдан, учта қатордаги барча 18 та рақам билан мос келган тақдирда 250 минг сўмдан иборат пул ютуқлари ўйинга қўйиб борилган.

Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда 52 та ўйин чипталари, тахминан 3 кг қора рангли тугмалар, 1 дона қоп ва ундаги 90 дона ўйин тошлари, 36 дона тугма солинган идиш, 1 дона жадвал, 1 миллион 793 минг сўм пул ва бошқа далилий ашёлар олинган.

Ҳолат юзасидан ўйин ташкилотчиси, бошқа ишчи ходимлар ва 50 нафар ўйин иштирокчиларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда ногиронлар жамияти масъул ходими қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди