1 781
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларида Шавкат Мирзиёев билан бўлган воқеани айтиб берди
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига 17-18 августдаги 2 кунлик сафари давомида Мадинада Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларига киришга мушарраф бўлган. Президетнинг бу 2 муқаддас жойдаги ҳолатини Муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳикоя қилиб берди.
«Расулуллоҳ равзани жаннатнинг бир парчаси деганлар. Шу жойда намоз ўқилди. Бундай жойда ҳар қандай одам ўзи билан ўзи бўлишни бошлайди. Мен президентнинг ёнларида ўтирдим. Бу ер дуо қабул бўладиган жой, шунинг учун бу ерда дуо қилиш керак, дуо қилиб беринг, дедим. Қўлларини дуога очиб, биринчи бўлиб, Ё Роббий, дуо қабул бўладиган жойда, сендан ёлвориб сўрайман, менинг халқимни тинч қилгин, дедилар. Жонажон ватанимни обод қилгин, деб халқни сўраб дуо қилдилар. Кейин ўзингиз учун ҳам дуо қилинг, деб иккинчи марта ҳам айтдим. Яна қўлини очиб Аллоҳим, юртимнинг ёшларини илмли, саодатли, бахтли қилгин, юртимда ҳеч нотинчлик бўлмасин, деб дуо қилдилар. Учинчи марта яна ўзингиз учун дуо қилинг десам, халқни дуосини қилдилар, мен йиғладим», – дейди муфтий.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга ибодат давомида камдан кам киши киришга мушарраф бўладиган Муҳаммад Мустафо с.а.в. яшаган ва дафн этилган Ҳужраи саодатга кириш насиб қилган.
"Пайғамбаримиз ҳаёт вақтларида яшаганлари Ҳужраи саодатни очиб беришди. Аввал Фотима онамизнинг уйларига кириларкан-да, кейин дарча орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига ўтиларкан. Шу ерда дафн қилинганлар.
У ердаги ҳолатни таърифлаб бўлмайди. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳнинг ёнларида турибсиз, ўзлари айтганлар, келиб менга салом беринг, мен алик оламан деганлар. Шундай ажиб муҳитда президентимиз Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ дедилар-да, сизга умматингиз бўлган ўзбек халқи мусулмонларининг саломини олиб келдим, дедилар", – дейди Нуриддин Холқназаров. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?