Тошкентда официант сувга тушган болани қутқариб қолди

1 дақиқа ўқиш97
Тошкентда официант сувга тушган болани қутқариб қолди

ошкент шаҳри Олмазор туманида оддий кун кутилмаган воқеага айланди. Сувга тушиб кетган бола кафе официантининг жасорати туфайли омон қолди.

Ҳодиса 23 сентябрь куни туман ҳудудидаги сув бўйида жойлашган маҳаллалардан бирида содир бўлган.

Маълум қилинишича, бир гуруҳ болалар кўчада копток ўйнаётган пайтда тўп сувга тушиб кетган. Болалардан бири уни олиб чиқиш мақсадида катта қувур устига чиққан. Бироқ коптокни олаётган вақтида мувозанатини йўқотиб, сувга қулаб тушган.

Кучли оқим болани сув бўйлаб олиб кета бошлаган. Шу пайтда яқин атрофдаги кафелардан бирида ишлаётган официант йигит воқеани кўриб қолган.

У вақтни бой бермай, сувга сакраб тушган ва болани оқимдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, боланинг қутқариб қолинишида официантнинг тезкор ҳаракати муҳим аҳамият касб этган.

Қаҳрамонлик кўрсатган официант йигитни муносиб тақдирлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?