
Фото: Тошкент вилояти ИИБ
Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари ва қуйи тизим ходимлари томонидан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш давом этади.
Хусусан, Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан «Қора дори – 2022» (2-мавсум) доирасида Тошкент туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида «Ширин» МФЙда яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. далилий ашёлар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу шахс яшаш хонадонида 6 кг марихуана (қуруқ ва ҳўл ҳолатдаги) гиёҳвандлик воситасини сақлаб, 36 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб, етиштириб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар