10:38 / 27.08.2022
1 512

Кадастр паспортини тайёрлаш қандай муддатда амалга оширилиши айтилди

Кадастр паспортини тайёрлаш қандай муддатда амалга оширилиши айтилди
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш» маъмурий регламентига кўра, кадастр паспортини тайёрлаш объект мураккаблигига қараб қатор муддатларда амалга оширилади.

Улар қуйидагича:
  • кўчмас мулк объектлари турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;
  • кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 кв м — 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв мдан 1 000 кв мгача — 7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв мдан 5 000 кв мгача — 10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв мдан 15 000 кв мгача — 15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв мдан 50 000 кв мгача — 20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв мдан ортиқ — 25 иш кунигача;
  • ажратилган ер участкалари бўйича — 3 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти 2 иш куни мобайнида берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият