12:50 / 20.10.2022
1 209

Ўқувчининг қулоқ пардасини йиртган директор ишдан бўшатилди

Ўқувчининг қулоқ пардасини йиртган директор ишдан бўшатилди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб директори ўқувчининг қулоғига ургани ҳақида хабар берилганди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳи Ургут туманида содир бўлган ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфида дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганидан шикоят қилган.

Директор хонага кириб сўраб ўтирмасдан ушбу синф ўқувчиси Д.Ҳ.ни уриб кетгани. Гувоҳларга кўра, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.

Ургут туманидаги 61-умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият