date
views 1 713

Оила қайта тикланди, энди 3 нафар фарзанднинг бағри бутун

Оила қайта тикланди, энди 3 нафар фарзанднинг бағри бутун
Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ғузор туманида 3 нафар фарзандли оила қайта тикланди.

Бюронинг Ғузор туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 2022 йил 6 июлдаги суд буйруғига асосан, қарздор А.М.дан ундирувчи Б.Х. фойдасига 2018, 2020, 2021 йилларда туғилган уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Алимент тўловлари ойма-ой тўлаб келинган бўлсада, давлат ижрочилари томонидан эр-хотин ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди, оиладаги низоларнинг фарзанд тарбиясига ва келажагига таъсири, улар учун намунали ота-она ва оила бўлиш нақадар муҳим эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилгач, тарафлар ўзаро ярашишга қарор қилишди.

Шу куни, 3 нафар оила қайта тикланиб, фарзандлар қалбига қувонч қайтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила қайта тикланди, энди 3 нафар фарзанднинг бағри бутун